Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп 400 миллион долларлик самолёт совға қилишга ваъда берди

Трамп 400 миллион долларлик самолёт совға қилишга ваъда берди

Бу ҳақда ABC News нашр ёзмоқда.

Қайд этилишича, АҚШ тарихидаги хорижий давлатнинг энг қиммат совғаси Трампга келаси ҳафтада, Қатарга ташрифи чоғида тақдим этилиши мумкин. Нашр манбаларига кўра, Америка етакчисига совға қилиниши ваъда қилинган самолётнинг нархи қўшимча алоқа хавфсизлиги воситаларини ҳисобга олмаганда, тахминан 400 миллион долларни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, Америка президенти февраль ойида ўзининг ҳашаматли ички квартиралари туфайли "ҳаводаги қалъа" лақабини олган самолётни кўздан кечирган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Доналд Трамп ушбу совғадан президентлик муддати тугагунига қадар фойдаланади. Кейин самолёт Трамп президентлик кутубхонаси коллекциясига топширилади.

Киритилди: Бугун 06:37. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!