Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Товуқ фермада майнинг ферма ташкил қилганлар ушланди

Товуқ фермада майнинг ферма ташкил қилганлар ушланди

Бош прокуратура томонидан ҳудудларда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган назорат тадбирлар ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида “O.P.N.” МЧЖ раҳбари А.И. Навоий шаҳридаги парранда етиштириш биносида 3 дона “Innosilicon T3+” русумли майнинг ва бошқа қурилмаларни ўрнатиб, 106,5 млн. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган

Киритилди: 02:10 15.10.2024. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!