Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланади

Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ушбу қўмита билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият турига асосан табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ўша фаолият тури унинг асосий фаолият тури ҳисобланади.

Жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар тарзидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 11:10 05.09.2024. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!