"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ 2025 йил 1 январдан автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилгани ва аҳолидан йўл ҳақини электрон тўлов турлар орқали амалга оширишни сўради.
Қайд этилишича, автобусларда нақд пул орқали ҳаракатланмоқчи бўлган йўловчилар, Тошкент шаҳри бўйлаб ўрнатилган 5000 мингдан ортиқ Paynet, MultiPay va Oson инфокиоскаларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилишлари керак.
Ушбу инфокиоскалар билан боғлиқ техник носозликларни онлайн (масофадан туриб) бартараф этиш имконияти мавжуд эмаслиги боис носозликлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жойига чиққан ҳолда бартараф этилишини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.
Ўз вақтингизни ва маблағингизни тежаш учун эса автобусларда йўл ҳақини 1700 сўм эвазига электрон тўлов турлари, яъни:
— Банк карталари,
— Мобил иловалар ҳамда
— АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш мумкин.