Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошлоқ туманидан ер сотиб олмоқчи бўлган аёл 4.000 АҚШ доллар пулларига алданди

A A A
Тошлоқ туманидан ер сотиб олмоқчи бўлган аёл 4.000 АҚШ доллар пулларига алданди

2022 йилнинг 14 июнь куни О.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг куз фаслида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали 4.000 АҚШ доллари эвазига Тошлоқ туманидаги ер майдонларидан олиб беришини айтиб, пулларини олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни У.М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 06:45 07.09.2022. Ўқилди: 1755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!