Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентнинг икки тумани авария сабаб электрсиз қолди

A A A
Тошкентнинг икки тумани авария сабаб электрсиз қолди

Бугун, 12 июль куни соат 12:40 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Айни" подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Айни” подстанциясида юзага келган носозлик оқибатида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари ҳудудида яшовчи истеъмолчиларнинг бир қисми электр таъминотидан узилиб қолган.

“Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Киритилди: 16:23 12.07.2023. Ўқилди: 2306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!