Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентнинг 5 та туманида газ вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг 5 та туманида газ вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Сергели ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларига 5-июл куни соат 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:

Чилонзор тумани – “Бешёғоч” МФЙдаги 220 та хонадон, “Катта Олмазор” ва “Бешёғоч” МФЙларда кўп қаватли уйлардаги 1505 та хонадон ҳамда 30 та улгуржи истеъмолчи;

Шайхонтоҳур тумани – Навоий кўчаси жойлашган 8 та кўп қаватли уйдаги 240 та хонадон;

Янгиҳаёт тумани – “Ҳумо” МФЙдаги 176 та хонадон, “Машъал” МФЙдаги 90 та хонадон ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчи;

Сергели тумани – “Софдил” МФЙдаги 70 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчи;

Олмазор тумани – “Орзу” МФЙда жойлашган 5 та кўп қаватли уйдаги 237 та хонадон ва 7 та улгуржи истеъмолчи.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади

Киритилди: 10:53 05.07.2024. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!