Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентга келган меҳмон ҳайрати: шаҳар марказида черковлар бор, масжид йўқ

A A A
Тошкентга келган меҳмон ҳайрати: шаҳар марказида черковлар бор, масжид йўқ

Ҳа, айнан шундай! Марказ деганда Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбони, Шимолий темирйўл вокзали атрофларини назарда тутяпман.

Бир ой аввал чет элдан Тошкентга, Федорович клиникасига бир меҳмон иш  билан ташриф буюрди. Биз шом намози вақтида клиникада эдик, энг яқин масжид ҳам 5 кмча узоқликда экан, йўл тирбанд, вақт зиқ. Клиникада эса намоз ўқиб олишга хона топилмади. Рухсат йуқ эмиш!

Меҳмон: “Наҳот 95% мусулмон халққа хизмат қиладиган шундай катта бинода, кичиккина намозхона бўлмаса?!” - дея хайратланди.

Аэропортда, вокзалда, баъзи дам олиш масканида намозхона очилишига руҳсат берилган эканку! Энди шифохоналарда, савдо мажмуаларида ҳам очиб қўяйлик. Албатта пойтахтда масжидлар кўп, лекин касаллар, қариялар, аёллар, иш билан банд бўлиб масжидга боришга имкони бўлмай қолганлар учун хеч бўлмаса кичиккина намозхоналар очилса яхши бўлар эди!

Киритилди: 17:33 28.01.2020. Ўқилди: 5934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!