Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдан Жиддага учаётган рейс Баҳрайнга фавқулодда қўнди

Тошкентдан Жиддага учаётган рейс Баҳрайнга фавқулодда қўнди

Air Samarkand авиакомпанияси UZS4003 Тошкент—Жидда рейси тиббий фавқулодда ҳолат сабабли кечикаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт содир бўлган. Самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканини тасдиқлаган. Шундан сўнг, ҳаво кемаси командири бошчилигидаги Air Samarkand экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишга қарор қилган.

Таъкидланишича, борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатган. Аэропортда бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилган.

«Рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага парвозини давом эттиради», — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:55 21.02.2025. Ўқилди: 1395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!