Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди

Тошкентдаги яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайгани сабабли COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашган яна 3 та шифохона — Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва  Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича одатий иш фаолиятига қайтди.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, яна учта шифохона: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди.

Маълумотларга кўра, шифохоналар 2 декабрдан бошлаб коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатди ва касалхоналардаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига ўтказилди.

Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари захира сифатида сақланади.

Беморлар чиқарилгандан кейин муассасалар ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозларни консервация қилинади, дейилади хабарда.

Киритилди: 08:35 04.12.2020. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!