Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги хусусий мактабда болалар калтакланди

Тошкентдаги хусусий мактабда болалар калтакланди

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги хусусий мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан маьлумот берилди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган❕

📌 Туман ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж. (2008 йилда туғилган) га мактаб ўқитувчилари А.Ф. ва Н.М. томонидан жисмоний куч ишлатилган. Тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди.

🟡 Мазкур ҳолат юзасидан А.Ф. ва Н.М. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилди.

Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради.
Бу борада қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: Бугун 14:37. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!