Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги хусусий клиникада 9 ёшли боланинг операция вақтида вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

Тошкентдаги хусусий клиникада 9 ёшли боланинг операция вақтида вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

Жорий йил 25 август куни Тошкент шаҳридаги хусусий тиббиёт марказларидан бирида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиёти давомида 9 ёшли бемор вафот этди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби муносабат билдириб, ҳозирда текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бола амалиётдан бир ҳафта олдин тиббий кўрикдан ўтган. Бироқ операция жараёнида кутилмаган ҳолат юз бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳодиса юзасидан шаҳар прокуратураси текширув бошлаган. Терговга қадар ҳаракатлар доирасида ҳолатга алоқадор шахслар сўроқ қилинмоқда, юзлаштириш ишлари ва мураккаб экспертизалар тайинланган. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:25 26.08.2025. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!