Тошкент шаҳридаги қурилиш майдонида юз берган авариядан кейин канализация оқова сувлари Салор каналига оқизилгани тасдиқланди.
Пойтахт Экология бошқармаси маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган ва текширув давомида оқова сувлар Салор каналига тўғридан тўғри ташлангани аниқланган.
Қайд этилишича, қонунбузарликка йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.
Мутасаддилар ҳолат оқибатларини бартараф этиш ва атроф-муҳитга етказилган зарарни баҳолаш ишлари давом этаётганини ҳам маълум қилди.