Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани ва шу сабабли ишдан бўшатилгани айтилди

Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани ва шу сабабли ишдан бўшатилгани айтилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирининг директори ўқитувчини ўқувчилари «Катюша» ва «Смуглянка» қўшиқларини куйлашмоқчи бўлганлиги учун ишдан бўшатганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Чилонзор туманидаги мактаблардан бирида бошланғич таълим фани ўқитувчиси жорий йилнинг 8 май куни ўзи раҳбарлик қилаётган 4-“Г” синф ўқувчилари билан мактаб маъмуриятини огоҳлантирмасдан дарс жадвалида биринчи соатда кўрсатилган математика фани дарсини ўтмасдан ўзбошимчалик билан “Хотира ва қадрлаш куни”ни нишонлашга уринган. Бундан хабар топган мактаб маъмурияти ўқитувчини дарс маҳалида бунақа тадбир ўтказиши мумкин эмаслиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирган. Бу каби тадбирлар дарсдан кейин ўтказилиши зарурлигини, агар ўзбошимчалик қиладиган бўлса, ўқитувчи ишдан бўшаш учун ариза ёзиши лозимлигини билдирган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан “Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодиров боғча ва мактабларда болаларнинг онг остига ўзлигимиз хўрланган совет даврига соғинч, аждодларимизни қирғин қилган империалистик рамзларга муҳаббатни сингдирилиши миллий таҳдид сифатида баҳоланиши зарурлигини қайд этди.

“Ўзбекистондаги боғча ва мактаблар фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, ўзлигимизга меҳр ва садоқат билан тарбиялаш учун керак, ташқи пропаганда тарғиботи учун эмас. ММТ вазирлигидан бу масалада изоҳ сўралади.

Ташқи ишлар вазирлигига Россотрудничество фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида сўров юбормоқчимиз.

Нон бериб қўлидан айрилган халқмиз, яхши ниятимиз суистеъмол қилинишига йўл қўйилмаслиги керак”,- дея Telegram каналида ёзиб қолдирган.

Киритилди: 10:15 13.05.2025. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!