Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги “Lotte City” ва “International” меҳмонхоналари 46 млн АҚш долларига сотилди

Тошкентдаги “Lotte City” ва “International” меҳмонхоналари 46 млн АҚш долларига сотилди

Тошкентдаги «Lotte City Hotel Tashkent Palace» ва «International» меҳмонхоналарини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Давактив матбуот хизмати маълум қилди.

«Lotte City Hotel Tashkent Palace» меҳмонхонасини бошқариш шу кунга қадар «Hotel Lotte CO., Ltd» компанияси (Корея Республикаси) томонидан, у билан 2013 йилда меҳмонхонани бошқариш тўғрисида тузилган келишувга асосан амалга оширилиб келинаётган эди.

Мазкур меҳмонхона очиқ савдога қўйилганидан сўнг эса МДҲ, Жанубий Осиё ва Европа давлатларидаги 15 нафар халқаро ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги аризалар келиб тушган.

Натижада «Lotte» меҳмонхонасини сотиб олиш учун қўйилган талабларига қатъий риоя этган ҳолда бошқа талабгорларнинг тижорат таклифидан юқори нарх таклифини билдирган «ALFA INVEST Суғурта Компанияси» АЖ 20 млн АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш тўловини тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Шунингдек, «International» меҳмонхонаси бўйича ҳам Араб, Шарқий Осиё ва Европа давлатларидаги 6 нафар халқаро ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги аризалар олинди.

Натижада, «International» меҳмонхонасини сотиб олиш учун энг юқори нарх таклифини билдирган «Smart Fast Stroy» МЧЖ 26 млн АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш тўловини тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилди.

Киритилди: 17:32 21.11.2024. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!