Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги домлардан бирида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Тошкентдаги домлардан бирида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Кеча, 5 декабрь куни соат 20:03 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Виқор» МФЙ Йўлдош 6-даҳасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:33 да қуршаб олинган ва соат 20:40 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 100 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида хонадондан 2 нафар фуқароларни куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:19 06.12.2022. Ўқилди: 1467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!