2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги «туризм ҳалқаси» лойиҳаси барпо этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти “2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги "Туризм ҳалқаси" барпо этилади.
Узилишсиз пиёдалар йўлаги (ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан кўзи ожизлар учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда) ва велойўлаклар ҳамда яшил ҳудудлар барпо этилади.
Суғориш ва ирригация-дренаж тармоқлари реконструкция қилинади. Ҳунармандчилик марказлари ва сайилгоҳлар ташкил этилади, аҳоли гавжум кўчалар туну кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчаларига айлантирилади.
Тошкент шаҳрининг тарихий дарвозалари қайта тикланади.
Самарқанд дарвоза маҳалласидаги "Замонавий касблар мактаби" ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитишни ташкил этиш учун қуйидаги мажбуриятлар асосида хусусий секторга текин фойдаланишга берилади:
"Чорсу" ва "Эски жува" деҳқон бозорлари ҳудуди тартибга келтирилади ва бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталари жойлаштирилади, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этилади, пиёдалар йўлаклари қурилади ва ирригация тармоқлари янгиланади.
2024 йил якунига қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон давлат цирки биноси реконструкция қилинади.
2024 йил 1 июнга қадар Шайхонтоҳур тумани архитектура қиёфаси босқичма-босқич буткул янгича қиёфа касб этади.