Бозор ҳудудида махсус вазият маркази ташкил этилиб, у бозорнинг ягона “маркази” сифатида барча иқтисодий, молиявий ва назорат жараёнларини мувофиқлаштиради.
"Лойиҳалаштириш жараёнида бозорнинг бутун архитектураси ва ички дизайни чуқур таҳлил қилиниб, энг илғор халқаро стандартларга мос ҳолда ишлаб чиқилди", — дейилади Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабарида.