Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги боғда одамлар орасида баҳайбат илон ўрмалаб кетаётгани айтилди

Тошкентдаги боғда одамлар орасида баҳайбат илон ўрмалаб кетаётгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Миллий боғ ҳудудида, одамлар орасида баҳайбат илон ўрмалаб кетаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, бошқарма томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида хабарда тасвирга олинган кўп рангли (нақшли) пойгачи илон заҳарли бўлмаган илон турига кириши аниқланган. У бутун Ўзбекистон бўйлаб, шунингдек, аҳоли пунктларида, жумладан, йирик шаҳарларда ҳам яшайди ҳамда одамлар ва уй ҳайвонлари учун хавф туғдирмайди.

“Бу каби илонлар тартибли, кемирувчилар, одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига таҳдид соладиган юқумли касалликлар ташувчилари билан озиқланади. Юқоридагиларни инобатга олиб фуқоролардан ушбу турдаги илонлардан хавфсирамаслик ва ортиқча қўрқувга берилмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Киритилди: 19:42 26.05.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!