Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди

Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи сингани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги "Солнышко" хусусий МТТда содир бўлган.

Унда тарбиячи ёрдамчиси Й.М. тарбияланувчи С.А.ни тинчлантириш мақсадида уни юзларига уриб, тортганича ётоқхонага олиб кирган. Жароҳат етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган.

“Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган”.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз,- дейилади хабарда

Киритилди: 13:30 25.01.2025. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!