Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги бир нечта кўча ёпилади

Тошкентдаги бир нечта кўча ёпилади

Жорий йилнинг 26 июн куни соат 17:00дан 27 июн соат 18:00гача «Гран-При Тошкент–2021» халқаро картинг мусобақаси ўтказилади.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан шаҳардаги бир неча кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.

Улар:

Шаҳрисабз кўчасининг Афросиёб кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми;

Амир Темур шоҳкўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;

Якуб Колас кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми;

Тарас Шевченко кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми.

Ушбу йўл қисмларидаги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Киритилди: 15:28 24.06.2021. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!