Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги 208-мактабда ёнғин чиқди

Тошкентдаги 208-мактабда ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкентдаги 208-мактабда ёнғин содир бўлмоқда” мазмунидаги хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Бугун, 13 октябрь соат 17:23 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Шукур Бурхонов” МФЙдаги 208-мактабнинг таъмирланаётган бўш биносида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:28 да ҳудудга етиб бориб, 17:39 да ёнғинни қуршаб олган ва 17:42 да уни бартараф этган.

Ҳодиса вақтида мактабда ходим ва ўқувчи бўлмаган, ҳеч ким тан-жароҳати олмаган.

Ёнғиннинг сабаби таъмирлаш ишлари даврида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик эҳтимоли билан боғлиқ деб тахмин қилинмоқда, зарар миқдори ҳам аниқланмоқда.

Киритилди: 21:35 13.10.2025. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!