Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги 1-сонли шаҳар клиник шифохона биноси дарз кетди. Одамлар эвакуация қилинди

Тошкентдаги 1-сонли шаҳар клиник шифохона биноси дарз кетди. Одамлар эвакуация қилинди

8 июл куни соат 11 лар атрофида Тошкент шаҳри Кўкча Дарвоза кўчасида жойлашган Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида фавқулодда ҳолат рўй берди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 5 қаватли бино ўртасидаги асосий устун синган. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар берилган ва воқеа жойига қутқарув экипажи етиб борган.

Техноген ҳодиса сабаб бинодаги барча беморлар, шифокорлар ва ходимлар эвакуация қилинган.

«Ҳозир ҳам бино девори палахса-палахса бўлиб кўчиб тушиб, ёриқ кенгаймоқда. Бино ўртасидаги катта устун кўчяпти. 5 қаватли корпуснинг ўртасидаги бўйламасига тушган устунлардан бири синиб, кўчиб, эгилиб турибди ва эгилишда давом этмоқда», дейди манба.

Айни пайтда шаҳар касалхонасидаги бу бино ўз фаолиятини тўхтатган.

Киритилди: 15:46 09.07.2024. Ўқилди: 1992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!