Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда йўл-ҳаракатини ташкил этиш ягона маркази яратилади

Тошкентда йўл-ҳаракатини ташкил этиш ягона маркази яратилади

Шавкат Мирзиёев пойтахтда транспорт бошқарувини яхшилашга қаратилган ушбу ташаббусни маъқуллади.

Янги марказ шаҳар транспортини реал вақт режимида сунъий интеллект орқали бошқарадиган ягона платформа бўлади. У камералар, датчиклар ва GPS қурилмалари маълумотларини таҳлил қилиб, тирбандликларни олдиндан башоратлайди, светофорларни автоматик мослайди, йўналишларни оптималлаштиради ва ЙТҲ содир бўлганда фавқулодда хизматларни тезкор чақиради.

Президент пилот лойиҳани шу йилиёқ ишга тушириш, кейинчалик эса уни кенгайтириб, 2030 йилгача барча ҳудудларга интеграция қилишни топширди.

Киритилди: Бугун 19:30. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!