Транспорт вазирлиги пойтахтда жамоат транспорти тарифларининг кутилаётган ўзгаришига муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, амалдаги 1 700 сўмлик тариф ташувчиларнинг ҳақиқий харажатларини қопламайди. Асосий харажатлар ҳайдовчилар иш ҳақи, ёқилғи, электр энергияси, эҳтиёт қисмлар, таъмирлаш ва тўлов тизимларига тўғри келмоқда.
Тариф оширилиши билан ташувчилар зиммасига қатновлар мунтазамлиги, интервалга риоя қилиш, салон тозалиги ва хизмат маданиятини таъминлаш бўйича талаблар ҳам кучайтирилади.
☝️Яъни, тариф ошиши билан хизмат сифатига бўлган талаб ҳам ошади.