Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Тошкентда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузарлик содир этишда гумонланган Ж.Ш.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар Ж.Ш. жорий йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Тамарахоним кўчаси, 1-уй олдида ўзига нотаниш бўлган қизнинг орқасидан кузатиб келиб, ён атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, орқа томонидан, яъни бел соҳасидан қучоқлаб, ўпишга ҳаракат қилишда ифодаланган уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир қилган.

Шундан сўнг, вояга етмаган жабрланувчи А.Х. (қиз бола) қаршилик кўрсатиб, ёрдамга чақирганлиги натижасида у воқеа жойидан қочиб кетганлиги аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.Ш. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди. Унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!