Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда вакциналарни ташишга мўлжалланган автомобиллар нега ЙТҲга учради? (ВИДЕО)

A A A
Тошкентда вакциналарни ташишга мўлжалланган автомобиллар нега ЙТҲга учради? (ВИДЕО)

Вакциналарни ташишга мўлжалланган автомобиллар иштирокидаги ЙТҲ бўйича муносабат билдирилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун топширилиб, олиб кетилаётган "Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиллар ҳам кескин тормозланиши юзага келган.

 

Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Киритилди: 14:03 23.02.2021. Ўқилди: 3134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!