Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда ўсмирлар жанжали: расмий маълумот берилди

A A A
Тошкентда ўсмирлар жанжали: расмий маълумот берилди

Интернет тармоғида иккита ўсмир йигитлар орасида келишмовчилик суратга туширилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ бу ҳақда расмий маълумот берди.

Унга кўра, мазкур ҳодиса Шайхонтоҳур туманида ўтган 2020 йилнинг декабрь ойида рўй берган. Бир синфда ўқувчи қўшнилар 16 ёшли И.Й. ва М.Ж.лар мактаб дарсларидан сўнг жанжаллашиб қолишган. Келишмовчиликни 15 ёшли К.С. суратга тушириб, кейинчалик ўзининг гапларига кўра “тасодифан интернетга жойлаган”.

Мазкур факт бўйича ўсмирларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари ўтказилди, тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар бўйича комиссияга йўналтирилди.

Киритилди: 17:21 01.02.2021. Ўқилди: 3197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар