Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда ўқувчи акасининг машинасида ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Тошкентда ўқувчи акасининг машинасида ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Тошкент шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси акасининг автомобилини рухсатсиз олиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Авария оқибатида машина салонида бўлган синфдоши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллий» телеканали маълум қилди.

Ҳодиса 2025 йил 25 март куни, Рамазон ҳайити пайтида эрталабга яқин содир бўлган. Ўқувчи акасининг Tracker автомобилини олиб, соатига 137 км тезликда ҳайдаган. Йўлда бошқарувни йўқотган у иккита машина ва устунга бориб урилган. Урилиш оқибатида синфдоши салондан учиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.

Суд жараёнида айбланувчи қуйидагича кўрсатма берди:

«Дўстларим чақирганидан кейин акамнинг машинаси калитини олдим. Автомобилларга қизиқардим. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди. Қилган ишимдан қаттиқ афсусдаман.»

Суд 17 ёшли йигитни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида инсон ўлимига сабаб бўлиш) бўйича айбдор деб топди. Унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Кейинчалик суд жазони қайта кўриб чиқиб, 3 йиллик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади.

Киритилди: 12:38 12.10.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!