Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ўғил онасининг номидаги уйни фоҳишахонага айлантирди

Тошкентда ўғил онасининг номидаги уйни фоҳишахонага айлантирди

Орсизга — олти кун байрам. Бежизга бу ибора билан бошламадик. Юнусобдлик Шохрух Шокиров навқирон 30 ёшида интернет тармоғидаги маънавий бузуқ тузоққа ўзи илиниб, суднинг қора курсисида иқрор ва пушаймон.

Иш ҳолатларига кўра, Шохрух Шокиров осон йўллар билан даромад орттириш мақсадида 2021 йил 2 апрель куни ўзи яшаб келаётган ва онаси Саида аяга тегишли бўлган Юнусобод тумани 5-мавзеда жойлашган хонадонда 1996 йилда туғилган Улуҳбек Умидов ва 2000 йилда туғилган фуқаро Сурайё Илхомовага уч соат муддатга жинсий алоқа қилишлари учун 300.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига шароит яратиб берган.

Суд залидаги иқрор:

...“Olx” сайтига ўзимни “Шароф” исмли шахс сифатида таништириб, ўзим яшаб келган ва онамга тегишли бўлган Юнусобод тумани, 5-мавзедаги хонадонни кунига 300.000 сўмдан ижарага бериши ҳақида маълумот жойладим. Эълонга биноан менга нотаниш киши қўнғироқ қилиб, 3 соатга уй керак бўлганини ва манзилни тушунтирсам ҳозироқ етиб келишини айтди. Орадан тахминан ярим соат ўтганидан сўнг ўзини “Улуғбек” деб таништирган шахс ўзи билан бир қизни олиб келиб, унга уйни уч соатга бериб туришимни, эвазига 300.000 сўм беришини айтганида, пул зарур бўлганлиги сабабли рози бўлдим. Менга 100.000 сўмлик купюрадан 3 дона берди кейин мен уларга уйдаги шароитларни кўрсатиб, хонадон калитини эса “Улуғбек” исмли шахсга бериб, уйдан чиқдим. шундан сўнг 5 нафар менга нотаниш ўзларини ички ишлар органлари ходимлари сифатида таништирган шахслар келиш. Айбимга иқрорман, суддан енгилроқ жазо тайинлашини сўрайман....

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Шохрух Шокировни, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, Ш.Шокировни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилиб, суд ҳукми ижросини назорат қилишни Тошкент шаҳри, Юнусобод туман ИИО Пробация бўлинмаси зиммасига юклатилди.

Санжарбек Кучкаров,

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьяси

Киритилди: 17:09 15.07.2021. Ўқилди: 3952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!