Ўзбекистон пойтахтида Турк давлатлари Халқаро университети ташкил этилади. Тегишли қарорни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.
Янги университет муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, иқтисодиёт ва ижтимоий сиёсат соҳаларида мутахассислар тайёрлайди. Таълим жараёни халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилади.
✍️ Ҳужжатга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб университетда ўқиш Туркиянинг энг яхши 1000 та жаҳон университетлари рейтингига кирувчи олий таълим муассасаларининг дастурлари асосида олиб борилади.