Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда талончига суд ҳукми ўқилди!

A A A
Тошкентда талончига суд ҳукми ўқилди!

Катта кўчада кетаётган ҳар бир киши табиийки, ўз ташвишлари, ўйлари билан банд шошиб боради. Шу тоб қаршисидан бирон талончи ёки ўғри чиқиб қолиб унга зарар етказиши мумкинлиги ва бундан ҳимояланиш учун эса бирозгина хушёр бўлмоқлиги лозимлиги камдан кам холларда уларнинг ҳаёлига келади. Бу эса афсуски, баъзан панд беради.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Хадра майдони”да содир бўлган талончилик холатини ҳам жабрланувчилар асло кутишмаганди, албатта.

Жабрланувчилардан бири (мақоладаги барча исм фамилиялар шартли ўзгартирилган) Жавлон Раисов қаршисидан келган фуқаронинг илтимосини қайтара олмади. Унинг “телефонингизни бир минутга бериб туринг”, деган илтимосини одамгарчилик юзасидан қабул қилди. Телефонни олган шахс эса уни қайтариши эвазига пул талаб қилади. Жавлоннинг “менда сен сўраган пул йўқ”, деган жавобидан ғазабланган йўлтўсар йигит унга бир сутка вақт беради ва аксинча телефонини сотиб юбориши билан пўписа қилади.  Шунингдек, фуқаро Замира Мирзаеванинг бироз бепарволиги бўйнидаги тилла занжирини узиб кетишларига имкон бўлди.

Тезкорликда олиб борилган тадбирлар ўлароқ талончи зудлик билан қўлга олинди.эндигина 25 ёшни қаршилаган, ишласа тоғни талқон қилгувчи Баҳром Маҳмудов шу тариқа аввал ҳам оиласи юзини ерга қаратган ва жаримага тортилганди. Ўз қилмишидан пушаймон бўлиб тавба қилган Б. Маҳмудов сўзининг уддасидан чиқмади ва иккинчи бор суд курсисига ўтирди. Суд унинг жиноий қилмишига қонун санкцияси доирасида жазо тайинлади.

Хулоса ўрнида эса, жиноятчи ҳар дам жазосини олгани холда барибир, орамизда турфа кимсалар учрашини яна бир бор эслатиб, замондошларимизни бирозгина хушёрликка ундамоқчимиз.    

Абдулла Абдулхаев,

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси

 

Киритилди: 14:56 19.12.2019. Ўқилди: 2066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар