Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда шоир Мансур Жумаев ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди

A A A
Тошкентда шоир Мансур Жумаев ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди

Куни кеча Мансур Жумаев 2024 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкентдаги ëзувчилар уюшмаси берган ўз уйида¸ ўзи ижод қиладиган хонада осилган холатда топилганлиги хақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан UzNеws.uz'нинг сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 ноябрь тахминан соат 07:30 атрофида фуқаро Мансур Жумаев ўз яшаш уйида ўзини осиб вафот этган. Ушбу ҳолатни аниқлаган турмуш ўртоғи тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Ҳолатга нисбатан бирламчи ташхисга кўра, у "бўйин соҳасида странгуляцион чизиғи мавжуд, юрак қон томир нафас етишмовчилиги" оқибатида вафот этган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:42 06.11.2024. Ўқилди: 12634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!