Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда Қорбоболар паради ўтказилади

Тошкентда Қорбоболар паради ўтказилади

26 декабрь куни Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун ўзига хос байрам тадбири – Қорбоболар паради бўлиб ўтади. Миллий гвардия ҳарбий оркестри Қорбобо образида шаҳар бўйлаб мусиқий парад ташкил этади.

Парад соат 19:00 да Амир Темур хиёбонидан бошланади ва 21:30 да Tashkent City сайлгоҳида якунланади. Байрам давомида иштирокчилар турли рангли ёритгичлар, байрам костюмлари ва мусиқий чиқишлар орқали Янги йил руҳини ҳис қилишлари мумкин.

Шаҳар маъмурияти аҳоли ва меҳмонларни байрам тадбирида қатнашишга таклиф қилади ҳамда йўл ҳаракати ва хавфсизлик чоралари сақланишини эслатади.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!