Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда қор ёғдими?

Тошкентда қор ёғдими?

Тармоқларда Тошкент шаҳрида 29 ноябрь куни кузатилган ёмғир қисқа муддатли қорга айлангани ҳақида мулоҳазалар пайдо бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов тушунтириш берди.

Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, пойтахтда қор ёғгани ҳақиқатга тўғри келмайди.

Кундуз куни исиб туриб, кечга борганда совуқ фронтнинг ўтиши кузатилса, биринчи ёғин юқори ҳароратда бизга ой шуъласи ёки ёриткич объектларида қор каби кўринади.

Бу жуда енгил сув томчилари ва тезлиги паст ёғин туридир. Бу қор эмас. Ижтимоий тармоқларда “пойтахтда қор ёғмоқда” деган асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Пойтахтда ҳозир +9°С +10°С ҳарорат. Бундай ҳароратда табиий равишда осмондан қор тушмайди. Қор одатда табиий равишда максимал +4°С (жуда кам ҳолларда +5°С да) гача бўлган ҳароратда ёғиши мумкин. Сунъий равишда эса юқори ҳароратда ҳам бунинг имкони бор. Масалан, Сочи Олимпиадасида +10°С да қор “ёғдиришган”, — деди иқлимшунос.

Унинг қўшимча қилишича, бу ҳодиса кундуз куни бўлганда ҳеч ким уни қор деб атамас эди.

Киритилди: 10:32 30.11.2023. Ўқилди: 4072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!