Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда қиймати 8 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддаларни сотаётган шахслар ушланди

Тошкентда қиймати 8 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддаларни сотаётган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалиши олди олинмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган 1994 йилда туғилган Д. ва 1999 йилда туғилган Ф. исмли шахслар Бўстонлиқ туманида 20 кг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотаётган вақтида ушланди.

Далилий ашё сифатида олинган 20 кг кучли таъсир қилувчи дориларнинг нархи 8 млрд сўмга тенг бўлиб, 100 минг инсонни заҳарлаши мумкин бўлган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251- (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 246-модда 1-қисми (контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш) билан жиноят иш қўзғатилган.

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Киритилди: 17:06 15.03.2025. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!