Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

Тошкент кўчаларида автомобилларнинг пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ҳуқуқи учун 17 декабрь куни такрорий аукцион ўтказилди.

Spot’нинг ёзишича, савдо жараёни 20 дақиқадан кўпроқ давом этиб, икки ставкадан сўнг якунланган. Натижада Streetpark Systems компанияси ғолиб бўлган. Компания лот учун 62,93 миллиард сўм — бошланғич нархдан 10 фоизга юқори нарх таклиф этган.

Ноябрь ойи охирида ўтказилган аввалги аукционда Balcomuz қўшма корхонаси ғолиб бўлганди. Компания 3 йил давомида автотураргоҳларни ижарага олиш учун тахминан 120 миллиард сўм таклиф қилган, аммо келишув тасдиқланмаган.

Киритилди: Бугун 12:36. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!