Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда фуқаролар М.Б ва С.К. ўзаро тил бириктириб, пиротехника буюмларини ўтказиш орқали ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро М.А.га жами 2 400 қути “Мики маус”, 56 дона “7 Shots” номли ҳамда 13 дона “Коралевский салют” номли пиротехника буюмларини 3 220 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида "Файзабод" МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент халқа йўлида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.О., Ф.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 108 дона “7 Shots” номли пиротехника буюмларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!