Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда Nexia ҳайдовчиси йўловчини уриб юборди

Тошкентда Nexia ҳайдовчиси йўловчини уриб юборди

Аянчли ЙТҲ тафсилотлари ва бемор ҳолати очиқланди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аянчли йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалган эди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 31 май куни пойтахтнинг Бектемир туманида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Аниқланишича, Matiz русумли автомобиль ва 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги йўловчини уриб, дарахтни синдирган.

Жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий марказининг Тошкент филиалига олиб борилган.

"Беморда бош моя ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап сон суяк синиши каби ташхислар қўйилди. Беморга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди ва реанимация бўлимига ётқизилди.

Режали даволашлардан сўнг беморга синган оёғи қайта тикланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли”, - дейди шифокор.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:18 04.06.2025. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!