Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
23 июнь куни тахминан соат 11.30 да “Феруза” массивида 40 ёшли Нурбек А. Nexia автомобилини бошқариши давомида бошқарувни йўқотиб дарахтга тўқнашган. Ҳодисанинг сабаби аниқланмоқда. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси тан шикастлари олиб, шифохонага етказилди.