Тошкент шаҳри Сергели туманида мототранспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси икки ҳайдовчининг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
8 июнь куни соат 02:00 атрофида Файзли Тошкент кўчасида 26 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги QJ Motors мотоцикли ва 25 ёшли М.З. бошқарувидаги Drongo скутери тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.