Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда миллий либосларни тарғиб қилган аёлларни ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалди

Тошкентда миллий либосларни тарғиб қилган аёлларни ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг кийимларини муҳокама қилиб, уларнинг қадр-қимматини камситиб, обрўсизлантирган эркак 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Апрель ойида “Замонавий аёллар” клуби томонидан Atlas Party номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан Atlas Party тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс Сирдарё вилоятида туғилган 36 ёшли фуқаро М.Д. экани аниқланган.

23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилган ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани таъкидлаб ўтган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда Шайхонтоҳур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) га асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 09:46 25.04.2024. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!