Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб мақтанган эркак аянчли ўлим топди

Тошкентда “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб мақтанган эркак аянчли ўлим топди

Тошкент шаҳри. 2021 йил 18 февраль куни соат 19:30 ларда 23 ёшли Ағзамжон Х., Яшнобод тумани Катта Қўйлиқ МФЙда жойлашган “Раимжон ота” кафесида таниши 28 ёшли Бобомурод М., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, суҳбатлари давомида Бобомурод М., ўзини “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб уни шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилганида, Ағзамжон Х.,да “сенлар мени 10 суткага қаматгансизлар” деб унга нафрати уйғониб, шу куни соат 01:00 ларда Бобомурод М.,ни Катта Қўйлиқ МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, у ерда танасининг турли жойларига оёқ ва қўллари билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Натижада Бобомурод М., олган тан жароҳатларининг оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ағзамжон Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, марҳум Бобомурод М., “Миллий гвардия” ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги, Ағзамжон Х., эса мардикорлик билан шуғулланиб бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли, унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 18:39 23.02.2021. Ўқилди: 5864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!