Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи маҳаллий аҳолидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ҳудуддан оқиб ўтувчи Оқтепа каналидаги махсус қувурдан чинор дарахти ўсиб чиққани маълум қилинган.
Вазирлик мутахассислари томонидан ҳолат воқеа жойига чиқиб ўрганилди. Ниҳол нобуд бўлмаслиги учун қулай ҳудудга кўчириб ўтқазилди ва айни дамда доимий парвариш қилинмоқда.
Маълумот учун, дарахтларни кесиш, шикаст етказиш, табиий омиллар натижасида зарар етиши ва бошқа ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, вазирликнинг @ecogovuz_bot (https://t.me/ecogovuz_bot) телеграм боти, (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 рақамлари ҳамда 1157 ва 1207 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!