Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда «Маселко»да ишлайдиган йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкентда «Маселко»да ишлайдиган йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Imkon Plus» МЧЖ биносининг ёнидаги дарахтга 22 ёшли йигит ўзини осиб ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати aniq.uz.га хабар берди.

Манбага кўра, марҳум 2024 йил 24 июль куни "Илғор" МФЙда жойлашган «Imkon Plus» МЧЖ биносининг ёнидаги дарахтга ўзини осиб ўлдирган.

Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Экспертизанинг дастлабки маълумотномасида бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия эканлиги кўрсатилган.

Ҳозирги вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bugun.uz маълумотларига кўра, йигит вақтинча Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорасарой кўчасида жойлашган «Маселко» корхонасининг ётоқхонасида яшаган, шу корхона ишчиси бўлган.

Киритилди: 17:42 05.08.2024. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!