Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда мактаб қўриқчиси ва ошхона бошлиғи жанжаллашди

Тошкентда мактаб қўриқчиси ва ошхона бошлиғи жанжаллашди

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Тошкент шаҳридаги мактаб қўриқчиси ва ошхона бошлиғи жанжаллашишди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Юқоридаги воқеа 2024 йил 10 май куни соат тахминан 07:30 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташқарисида содир бўлган. Мактаб ошхоначиси “AVGAYFAYZ” МЧЖ ходими Н.А. ва туман Қўриқлаш бўлинмаси вакили, мактаб қўриқчиси А.А. ўртасида мактаб дарвозасининг қулф-калити учун можаро келиб чиққан. Жанжал оқибатида ошхоначи А.Н. жароҳатланган.

Мактаб қўриқчиси А.А. туман Қўриқлаш бўлинмаси томонидан бошқа объектга ишга ўтказилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:29 15.05.2024. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!