Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда кўп қаватли уйнинг хонадонларини пойлаган эркак қамалди

Тошкентда кўп қаватли уйнинг хонадонларини пойлаган эркак қамалди

2020 йили ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган фуқаро жорий йилнинг 21 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшикларини бирма-бир тортиб, ташқаридан туриб хонадон ичкарисини эшитаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати'га таяниб, UzNews.uz хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 май куни А.Б. исмли шахс тунги соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли 142-уйнинг хонадонларига кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.

Мазкур ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 май куни МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбланаётган А.Б.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман судида суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, судланувчи МЖтКнинг 183-моддасига асосан 5 сутка қамалди. МЖтКнинг 194-моддасига асосан эса БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Киритилди: 15:21 24.05.2024. Ўқилди: 2020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!