Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида шу йил 7 ноябрь куни номаълум шахс Ғазалкент шаҳрида яшовчи Б.О. (исмли аёл)ни уйига орқа томонда очиқ қолдирилган эшик орқали кириб, хонадондан “Самсунг” мобиль телефони ва 200 000 сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғазалкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Э.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.