Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда "Жиҳодчилар"нинг 10 аъзоси қўлга олинди

Тошкентда "Жиҳодчилар"нинг 10 аъзоси қўлга олинди

Тошкент вилояти Чиноз туманида яширин фаолият олиб бораётган “жиҳодчилар” оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Улар 16 август куни ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ўтказган тезкор тадбирда ушланган.

Суриштирув давомида ушбу шахслар "жиҳод" мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирганликлари аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Зангиота туманида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқланган эди.

Киритилди: 14:11 17.08.2021. Ўқилди: 3564 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!