Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда илк бор БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасининг симуляцияси ўтказилди

Тошкентда илк бор БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасининг симуляцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 9 февраль куни «Ўзбеккосмос» агентлиги Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицей билан ҳамкорликда БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасининг симуляциясини ўтказди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшларни коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш ва тадқиқ қилиш мавзусига жалб қилишдан иборат бўлди.

Тадбирда олий ва ўрта таълим муассасаларидан 40 дан ортиқ талабалар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш ва тадқиқ қилишда халқаро ҳамкорликнинг ўрни, Марсни барқарор мустамлака қилиш чора-тадбирлари, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда космик тадқиқотлар ва технологияларнинг роли ва бошқа кўплаб мавзуларни муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистонда космик мавзуларга бағишланган илк БМТ Модели симуляцияси ҳисобланади.

Киритилди: 19:29 12.02.2024. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!